- Super Cup
- Final
Pakhtakor
- Pshemislav Banashak 8'

24/08/2023 19:30
Nasaf
- Oybek Bozorov 42'
- Marko Stanoevich 66'
-
90+5'
Беллашув якунига етди. "Насаф" - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!
-
90+4'
Азмиддиновнинг зарбаси ноаниқ кетди.
-
90+3'
Ғайбуллаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Пахтакор" фойдасига бурчак зарбаси!
-
90'
Учрашув иккинчи таймига 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Тўқнашув! Одил Ҳамробеков ва Умар Эшмуродов жароҳат олган кўринади.
-
88'
"Пахтакор" катта куч билан олдинга ўтмоқда.
-
85'
"Аждарлар" таркибида ўзгариш. Акмал Мозговой, Суҳроб Нуриллоев ва Ойбек Бозоров ўрнига Баҳром Абдураҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди.
-
82'
Сидиқовнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
80'
Алибек Давронов сариқ карточка олди.
-
79'
Ухххх. Банашак дубль қилиши мумкин эди. Лекин Эргашев бунга йўл қўймади.
-
78'
"Пахтакор" тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.
-
76'
Абдираҳматовнинг зарбаси ўта ноаниқ бўлди.
-
74'
Қувватов Бозоровнинг ажойиб зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
-
73'
Йигитлар майдонга қайтди. Учрашув давом этади.
-
72'
Танаффус. Футболчилар сув ичиб олиши мумкин.
-
71'
"Пахтакор"да илк икки ўзгариш. Дилшод Саитов ўрнига Достон Ҳамдамов, Азиз Турғунбоев ўрнига Ҳожимат Эркинов майдонга туширилди.
-
71'
Гол урган Станоевич ўз ўрнини Жавоҳир Сидиқовга бўшатиб берди.
-
66'
ГОООООООООЛ! Нуриллоевнинг узатмасидан сўнг Станоевич жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқяпти.
-
64'
Тўп назорати "Пахтакор"да!
-
61'
Акмал Мозговой бош билан гол уриши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
-
59'
Станоевичга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
56'
Лима Круз ўрнига Жамбули Жигаури майдонга тушди.
-
55'
Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ҳам учрашувни бевосита стадиондан кузатиб боряпти.
-
53'
Насруллаевдан аниқ зарба. Аммо Қувватовни тўпни эгаллаб олди.
-
51'
"Насаф" футболчилари тўпни ўзида назорат қилиб турибди.
-
48'
Лима тўп учун курашда фол ишлатди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
*'
Черан ва Эшмуродов ўртасида жанжал юзага келди. Футболчилар майдон ташқарисига асабий ҳолда йўл олди.
-
45+2'
Биринчи бўлим якунига етди. Ажойиб ўтган таймдан ҳозирча ҳисоб - 1:1.
-
45'
Биринчи таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
42'
ГОООООООООООЛ! Ойбек Бозоров ажойиб ҳаракатларидан сўнг Қувватов дарвозаси томон зарба берди ва мувозанатни тиклади!
-
40'
Майдон марказида Ғолиб Ғайбуллаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
38'
Ойбек Бозоровнинг ноаниқ узатмаси сабаб "Насаф" ҳужуми кескинлигини йўқотди.
-
35'
Қандай вазият. Умар Эшмуродовнинг зарбасидан сўнг тўп Қувватовдан ўтиб, дарвоза томон йўл олди. Аммо чизиқ устида Фарруҳ Сайфиев тўпни қайтарди ва жамоаси муқаррар голдан асраб қолди.
-
34'
Уххх. "Насаф" вакили Зафармурод Абдираҳматов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ "Пахтакор" ҳимоячилари хавфни бартараф этди.
-
32'
Футболчилар майдонга қайтди. Ўйин давом этади.
-
31'
Танаффус. Футболчилар сув ичиб олиши мумкин.
-
30'
Жамоалар энди эҳтиёткор тарзда паслар билан ўйинни давом эттирмоқда.
-
28'
Черан майдонда марказий ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилмоқда.
-
25'
Алибек Давроновнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. Шунингдек, бу вазиятда Алибек ўйин қоидасини бузгани қайд этилди.
-
23'
Сариқ карточка! Алижонов Насруллаевни тўхтатиб қолгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
-
21'
Чераннинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
-
19'
"Пахтакор" ҳужумларга зўр беряпти.
-
16'
Алижоновнинг узатмаси ноаниқ кўриниш олди.
-
12'
Тўп билан "Пахтакор" вакиллари. Улар ўйинни назорат қилишга уринмоқда.
-
8'
ГООООООООООЛ! Драган Черан рақибдан тўпни олиб қўйди ва Банашакка тўпни узатди. Пшемислав эса деярли бўш қолган дарвозани ишғол этди.
-
6'
Станоевичнинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.
-
4'
Алижонов илк дақиқалардан фаоллиги билан ажралиб турибди.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.