Нигина Абдураимова финалда

Қарши шаҳрида теннис бўйича Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ITF мусобақасида жуфтлик баҳсларининг ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Унда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова россиялик Анастасия Фролова билан ҳиндистонлик Рутужа Босале ва Пранжала Ядлапаллини ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Нигина ва Анастасия мусобақанинг финал баҳсида рус теннисчилари - Анастасия Гасанова ҳамда Екатерина Яшинага қарши кортга чиқди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!