Андижон, Қўқон ва Хоразмда мини-футбол майдончалари қурилиши бошланади
Ads

 

ўтган йилнинг 9 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув  ўтказганди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб,  Андижон, Қўқон ва Хоразмда болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ОФК томонидан маблағ ажратилиши бўйича келишувга эришилганди.

Ана ўша келишувга асосан ОФКнинг  футбол майдонлари қурилиши бўйича мутахассиси Мендуҳ Акюрекли юртимизга ташриф буюриб, Андижон, Қўқон ва Хоразм шаҳарларида мини-футбол майдончаси қурилиши учун ажратилган ҳудуд билан танишди.Майдончаларнинг қурилиши бўйича ўзининг амалий маслаҳатларини берди.

Келишувга кўра шу йилнинг апрель ойи бошларида Италиянинг қурилиш бўйича машҳур бўлган "Limonta" компанияси вакиллари юртимизга ташриф буюриб, сунъий қопламали майдон қурилиш ишларини бошлашади. Ҳар уччала стадион юқори сифатли технологиялар ёрдамида барпо этилади ва бу майдончаларда йилнинг барча фаслида футбол учрашувлари ва машғулотлар ўтказиш мумкин бўлади.

Минбар

Барча блоглар