Боксчиларимиз Чеченистонда рингга кўтарилади

  • 13 август, 2019, 11:20
  • 0
  • Бокс

Жорий йилнинг 19-23 август кунлари Россиянинг Грозний шаҳрида бокс бўйича Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган XI халқаро турнир ўтказилади.

Мазкур мусобақада мураббийлар Тўлқин Қиличев, Илёс Раҳимжонов ва Асқар Султонов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 вазн тоифасида иштирок этади

бўлган Фозилжон Абдумуродов (-52 кг), Шунқор Абдурасулов (-60 кг), Элнур Абдураимов (-64 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (-69 кг), Маҳмуд Гаипов, Баҳром Фозилов (-75 кг), Козимбек Мардонов (-81 кг), Мадияр Саидраҳимов (-91 кг) Баҳодир Жалолов ва Обиджон Тоҳиров (+91 кг) каби чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!