Бразилиялик футболчи аутсайдерни қутқаргани келди
Ads
 

"Порту" жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Эвандру фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

АПЛда сўнгги поғонани эгаллаб турган "Халл Сити" вазиятдан чиқиш учун бразилиялик легионернинг хизматидан фойдаланишга қарор қилган. 30 ёшли Эвендру ушбу клуб билан икки ярим йиллик шартнома тузди.

Эвандру "Порту" жамоасига 2014 йили қўшилган эди. Бу мавсум атиги тўртта учрашувда ўйнаган футболчи омадини Англияда синаш учун Португалияни тарк этди.

SPORTS.uz