Элина Свитолина чорак финалда қоқилди
Zohir2018
Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда АҚШ гўзали устун келди
Канаданинг Торонто шаҳрида теннис бўйича “Премьер” туркумига кирувчи мусобақанинг чорак финал баҳслари ўтказилмоқда.
"Rogers Cup" мусобақасининг чорак финал учрашувида украиналик Элина Свитолина ва америкалик София Кенин ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган мазкур ўйинда Элина 6:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа София ярим финалда канадалик Бьянка Андрескуга қарши кортга чиқади.

Изоҳлар (0)