Фрэнсис Нганну: "Бу жангда ким фаворитлигини билмайман"
Оғир вазнда (120 кг) UFC собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну юлдуз боксчилар Тайсон Фьюри (34-2-1, 24 КО) ва Энтони Жошуа (28-4, 25 КО) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Ким фаворит? Буни билмайман ҳам... Бироқ ҳозирги ҳолатда Жошуа томонга устунликни бераман" - деди камерунлик "iFL TV" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Жошуа сентабрь ойидаги сўнгги жангида Даниэль Дюбуадан енгилганди.
Фикрлар