Моуриньо терма жамоада иш бошлашга тайёр

Айни пайтда Туркия Суперлигасида “Фенербаҳче”ни бошқараётган Жозе Моуриньо терма жамоаларда ишлашга ҳам тайёр эканини таъкидлади. 

- Футбол бўйича терма жамоаларни бошқаришни истайманми?  Ҳа, албатта. Мен жаҳон ва Европа чемпионатлари тажрибасига эга бўлишни хоҳлайман. 
Ўз юртим ёки ўзим ишлаган мамлакатлар терма жамоасини бошқарган бўлардим. Бу ҳозир бўлмаса ҳам, қачондир амалга ошади,
 - деди португалиялик мураббий. 

61 ёшли Жозе Моуриньо бош мураббий сифатида Португалия, Испания, Италия, Англия ва Туркия чемпионатларида фаолият юритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!