Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Рақиб ўлимига сабабчи бўлган дарвозабонга "ҳукм" ўқилди

Жазо қандай бўлди?

Испанияда «Андорра» клуби дарвозабони Хесус Овонога нисбатан спорт интизоми бўйича жазо чораси қўлланди. Унинг майдондаги ҳаракати оқибатида «Тенерифе» яримҳимоячиси Хесус де Мигель вафот этган эди.

Қироллик Испания футбол федерацияси ҳузуридаги интизом қўмитаси Овонони 12 ўйинга дисквалификация қилди. Бу – амалдаги регламентда кўзда тутилган энг оғир жазолардан бири ҳисобланади.

2 ноябрь куни Испания Сегундаси учрашувида Овоно рақиб футболчи де Мигелнинг кўкрак қисмига оёғи билан қаттиқ зарба берган. Табиблар футболчини тўғридан-тўғри стадионда реанимация қилишга муваффақ бўлишган, аммо ортидан шифохонага ётқизилган 30 ёшли яримҳимоячи эртаси куни вафот этган.

Экваториал Гвинея терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қиладиган Овоно бу фожиани жуда оғир қабул қилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ёзишича, «Андорра» дарвозабони машғулотларга деярли чиқмаяпти, уйидан кам ташқарига чиқади ва руҳий ёрдам учун психологга мурожаат қилган.

Аввалроқ Овоно ижтимоий тармоқларда де Мигельнинг ўлими муносабати билан мухлисларга мурожаат қилган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ