“Реал” Африкадан бош мураббий олиб келади
“Реал” ҳали ҳам бош мураббий масаласида якуний қарорга келгани йўқ. “Қироллик клуби” Альваро Арбелоа ўрнига жамоада ижобий ўзгаришлар қила оладиган мутассис олиб келишни режалаштирган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Реал” мутасаддилар ҳеч ким кутмаган номзод бўйича ҳам иш олиб бормоқда. Маълум бўлишича, мадридликлар Марокаш миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Валид Реграги билан ҳамкорлик ўрнатмоқчи.
Журналист Рамон Альварес де Мон маълумотига кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти 50 ёшли мутахассис ҳақида ижобий фикрда.
Клуб бошлиқларига унинг Марокаш терма жамоасида қилган ишлари ҳамда футболчиларни руҳлантириш қобилияти маъқул келган.
Реграги 2022-2026 йилларда Марокаш терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида жамоа 2025 йил Африка миллатлар кубогида ғолиб бўлган ва 2022 йилги жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб, мамлакат тарихидаги энг яхши натижани қайд этган.

Фикрлар