Роналду ва Мессининг ўрнини кимлар эгалламоқда?

Трансфермаркт сайти футболчиларнинг янгиланган трансфер нархини эълон қилди. Ўзгаришлар етарлича топилади. Шундай экан, бугун ушбу ўзгаришларнинг бир нечтаси билан яқиндан таништириб ўтамиз.

Трансфер нархида кескин кўтарилиш кузатилган футболчилар ("Топ-10")

 

1-2. Эрлинг Холанд («Боруссия Д»; Норвегия; 20 ёш) = +55 млн евро

 

1-2. Альфонсо Дэвис («Бавария»; Канада; 20 ёш) = +55 млн евро

 

  1. Педри («Барселона»; Испания; 18 ёш) = +42 млн евро

 

  1. Ансу Фати («Барселона»; Испания; 18 ёш) = +40 млн евро

 

  1. Пау Торрес («Вильярреал»; Испания; 23 ёш) = +35 млн евро

 

6-10. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»; Португалия; 26 ёш) = +5 млн евро

 

6-10. Фил Фоден («Манчестер Сити»; Англия; 20 ёш) = +5 млн евро

 

6-10. Маркос Льоренте («Атлетико»; Испания; 25 ёш) = +30 млн евро

 

6-10. Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»; Англия; 19 ёш) = +30 млн евро

 

6-10. Джованни Рейна («Боруссия Д»; США; 18 ёш) = +30 млн евро

- Трансфермаркт Бундеслигани «ёндираётган» икки футболчининг имкониятларини юқори баҳолади. Эрлинг Холанд ва Альфонсо Дэвис бу борада мутлақ етакчи. Эрлинг 2020 йилда барча мусобақаларда 40 та гол киритди. Терма жамоа ва клубнинг чинакам етакчисига айланди. У сингари «Бавария» қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ҳам 2020 йилни ажойиб ўтказди. У Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. «Бавария» билан, миллий чемпионатда тенгсиз бўлди.

- Кучли ўнликда «Манчестер Юнайтед», «Боруссия» Дортмунд, «Барселона», «Бавария», «Манчестер Сити», «Вильярреал» клубининг вакиллари мавжуд. Эътиборлиси шундаки, ушбу рўйхатдаги футболчилар орасида иккитаси океанортидаги терма жамаоси вакиллари.

- Рўйхатдаги 10 та футболчининг 4 таси испанияликлар. Фати, Педри, Пау, Торрес ва Льоренте. Инглиз футболчилардан Фил Фоден ва Мэйсен Гринвуд ҳам бу рўйхатдан ўрин эгалагани таҳсинга сазовор.

- Бундан бир йил илгари, Рейна Трансфермарктнинг рейтингида йўқ эди. Қаҳрамонимиз бир йил ичида 30 миллион еврога қадар трансфер суммасини ошириб олишга муваффақ бўлди. Рейна ўзининг «Боруссия» Дортмунд сафидаги илк учрашувини 18 январь санасида ўтказган эди.

- Кучли ўнликдан ўрин эгаллаган футболчиларнинг 7 таси 18-20 ёшдаги йигитлар. Улар орасида 23 ёшли Пау Торрес, 25 ёшли Маркос Льоренте ва 26 ёшли Бруну Фернандеш ҳам мавжуд.

- Ўз трансфер суммасини 2020 йилда 55 миллион еврога ошириб олган Холанд «100 миллионлик футболчилар» клубига аъзо бўлди. Эндиликда, бу клуб аъзолари сони 11 тага етди. Хўш, ушбу 11 нафар футболчи ким?

Трансфермаркт томонидан энг қиммат футболчи, деб эълон қилинганлар («Топ-11»)

  1. Килиан Мбаппе (ПСЖ; Франция; 22 ёш) = 180 млн евро
  1. Неймар (ПСЖ; Бразилия; 28 ёш) = 128 млн евро

3-6. Садио Мане («Ливерпуль»; Сенегал; 28 ёш) = 120 млн евро

3-6. Мохамед Салах («Ливерпуль»; Египет; 28 ёш) = 120 млн евро

3-6. Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»; Бельгия; 29 ёш) = 120 млн евро

3-6. Харри Кейн («Тоттенхэм»; Англия; 27 ёш) = 120 млн евро

7-8. Трент-Александер Арнольд («Ливерпуль»; Англия; 22 ёш) = 110 млн евро

7-8. Рахим Стерлинг («Манчестер Сити»; Англия; 26 ёш) = 110 млн евро

9-11. Жоау Фелиш («Атлетико»; Португалия; 21 ёш) = 100 млн евро

9-11. Джейдон Санчо («Боруссия Д»; Англия; 20 ёш) = 100 млн евро

9-11. Эрлинг Холанд («Боруссия Д»; Норвегия; 20 ёш) = 100 млн евро

- Бугунги кундаги энг қиммат (Трансфермаркт нашри талқинга кўра) футболчиларнинг иккитаси ПСЖ жамоаси футболчилари саналади. Неймарнинг трансфер суммаси тез орада камайиши мумкин, бироқ Мбаппе ҳали бери биринчи ўринни ҳеч кимга бермоқчи эмас.

- Ушбу рўйхатдаги футболчиларнинг 6 таси Англия Премьер-лигаси вакилларида тўп суради. Иккитаси Бундеслигада ўйнайди. Иккитаси эса, Лига 1 да жавлон ураётган футболчилар.

- Узоқ вақт давомида рўйхатда етакчилардан бири бўлган Лео Месси ва Криштиану Роналду рўйхатда анча пастлаб кетди. Лео (80 миллион евро) 24 ўринда турган бўлса, Роналду (60 миллион евро) 64 ўринга тушиб кетди.

- Сайёрамизнинг энг қиммат дарвозабони - «Атлетико Мадрид» аъзоси Ян Облак. Уни қўлга киритишни истаган клублар трансфермаркт портали маълумотлари асосида 90 миллион евродан воз кечиши лозим.

- Англия айни дамда 4 та 100 миллион евродан қимматга баҳоланадиган футболчиси бор терма жамоага айланди. Раҳим Стерлинг, Жейдон Санчо, Харри Кейн ва Тренд Александр-Арнольднинг умумий трансфер қиймати 450 миллион еврога тенг!

Фоизлари улкан ўсишга эришган футболчилар («Топ-10»)

 

  1. Клаудио Рейна («Боруссия Д»; США; 18 ёш) = 0 дан 30 млн евро

 

2-3. Мартин Субименди («Реал Сосьедад»; Испания; 21 ёш) = +14900% ( 100 мингдан 15 млн еврога)

 

2-3. Эванилсон («Порту»; Бразилия; 21 ёш) = +14900% ( 50 мингдан 7.5 млн еврогача)

 

  1. Лукас Питон («Коринтианс»; Бразилия; 20 ёш) = +11900% ( 50 мингдан 6 млн еврогача)

 

5-8. Мойсес Кайседо («Индепендьенте дель Валье»; Эквадор; 19 ёш) = +9900% (50 мингдан 5 млн еврогача)

 

5-8. Ян ван Хеке («Херенвен»; Нидерланды; 20 ёш) = +9900% (25 мингдан 2.5 млн еврогача)

 

5-8. Мохаммед Диоманде («Нордшелланд»; Кот-дʼИвуар; 19 ёш) = +9900% (25 мингдан  2.5 млн еврогача)

 

5-8. Антони Мусаба («Серкль Брюгге»; Нидерландия; 20 ёш) = +9900% (25 мингдан 2.5 млн еврогача)

 

  1. Терем Моффи («Лорьян»; Нигерия; 21 ёш) = +7900% (70 мингдан 6 млн еврогача)

 

  1. Нианзу Куасси («Бавария»; Франция; 18 ёш) = +7233% (150 мингдан 11 млн еврогача)

Ушбу рўйхатдаги футболчилар 12 ой ичида фоизда фантастик даражада ўсишга муваффақ бўлди. Трансфермаркт сайти ёш ва иқтидорли футболчиларни мунтазам кузатиб боради. Шу боис, қисқа муддатда уларнинг трансфер суммасида улакан ўсиш кузатилди. Улар орасида, «Бавария»,«Порту» ва «Боруссия Дортмунд» жамоалари аъзолари мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)