Симеоне Гризманнинг ўрнига суперҳужумчи топди
Ads
 
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчеснинг ўйинига қизиқиб қолди. Аргентиналик мураббий чилилик тўпурарни Антуан Гризманнга ўринбосар сифатида олиб келмоқчи.
 
Ёзги трансферлар вақтида "Атлетико"га Антуан Гризманни ушлаб қолиш анча қийин бўлади. Бу ҳужумчини кўплаб жамоалар кутмоқда. Айниқса, Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"нинг ўйини шу футболчи асосида қайта қурмоқчи ва уни қўлга киритиш учун пулни аямаслиги тайин.
 
 
Ҳозирдан эҳтиёт чораларини кўраётган Симеоне трансфер суммаси 55 миллион еврони ташкил қиладиган Алексис Санчесни тезроқ Мадридга олиб ўтмоқчи. Бу футболчи Англия чемпионатида 20 та учрашувда 13 та гол урди ва олтита голли пас узатди.
 

Минбар

Барча блоглар