10 миллион евро Файзуллаев учун кам! Яхшигина харажат қилишсин!

Chery Tigo 7 PRO

Аббосбек Файзуллаев легионер сифатидаги дастлабки мавсумидаёқ Россия Премьер-лигасининг қаҳрамонларидан бўлди. Мавсумнинг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилган 20 ёшли ҳужумкор футболчи ҳақида мухлислар, мутахассислар, футболчилар ва мураббийлар илиқ фикрларни билдирмоқда.

Кўпчиликни ўзбекистонлик футболчининг Европада ўйнаш имконияти қизиқтирмоқда. Мавсум давомида Аббосни  “Бавария” ва “Парма” каби жамоалар кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Россия футболчи мутахассислар Файзуллаев ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларни билдирганда бу масалага ҳам тўхталиб ўтмоқда.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига легионеримиз ҳақидаги фикрларни ҳавола этади.

Вячеслав Чанов, собиқ дарвозабон ва ЦСКА мураббийи:

 Ҳар йили янгидан янги ёш футболчилар пайдо бўлади ва улар мавсум кашфиётига айланади. Мисол тарзида ЦСКАни олайлик. Кичкинагина ўзбек йигити келиб, бу даражада ўйнайди, деб ким ўйлабди?

Аббоснинг бўй-басти ҳам, вазни ҳам тўғри келмайди, умуман тушунарсиз персонаж, дейишганди.

Амалда Фпайзуллаев чемпионатнинг энг асосий кашфиёти бўлди. Ҳар ким нималарга қодирлигини ана шундай жойида исботлаши керак.

Владимир Пономарёв, ЦСКА собиқ футболчиси:

Файзуллаев “армиячилар” сафида мавсумни муносиб даражада ўтказди. Кўп жиҳатдан унинг хизматлари эвазига ЦСКА чемпионатда энг кўп гол урган жамоага айланди.

Аббос ҳали ёш ва яна ўсишда давом этади. Файзуллаевни 10 миллион евродан камига трансфер қилмаслик керак. Агар қайсидир клуб уни олишни қаттиқ истаётган бўлса, шунга яраша яхшигина харажат қилсин. Энг яхшиси – Аббосни жамоада сақлаб қолиш.

Александр Бубнов, “Спартак”, “Динамо” ва Франциянинг “Ред Стар” жамоаси собиқ футболчиси:

Чемпионатнинг энг зўр уч нафар ҳужумкор футболчиси Эдуард Сперцян (“Краснодар”), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА) ва Максим Глушенков (“Локомотив”) бўлди. Уларнинг ҳаммаси креатив, самарадор ва ўйинни яхши бошқаради.

Файзуллаев – мавсумнинг ҳақиқий кашфиёти бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!