100 миллион евролик таклиф келди

  • 9 декабрь, 07:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Нуфузли манбалардан бири Footmercato хабарига кўра, Саудия Арабистонининг “Неом” клуби Франция чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Мэйсон Гринвуд трансфери бўйича иш бошлади.

Tecno

Манбага кўра, шайхлар англиялик ҳужумчини сотиб олиш мақсадида “Марсель” клубига 100 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қилган.

“Неом” Гринвуднинг мураккаб вазиятлардаги барқарор ўйинидан жуда яхши таассуротда ва уни жамоа ҳужуми етакчиси сифатида кўрмоқда. Клуб футболчи учун исталган рақиб билан рақобатга тайёр.

Гринвуд аслида “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. Манчестерликлар бир неча йил олдин зўравонликда айбланган ўйинчини таркибга қайтаришни истамаган эди.

“Марсель” 2024 йилнинг ёзида тўпурарни 26 миллион еврога сотиб олди ва 2029 йилнинг 30  июнигача мўлжалланган шартнома тузди.

Гринвуд бу мавсумда у 19 та ўйинда 11 гол ва 4 ассист қайд этган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!