13 йил кутилган олтин медаль ёхуд Артур Гулиев жаҳон чемпиони
Яна бир ажойиб хушхабар! Германияда ўтаётган байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Артур Гулиев олтин медални қўлга киритди.
Каноечимиз 200 метр масофага кечган ҳал қилувчи пойгада энг яхши натижани қайд этиб чемпионликка эришмоқда. Бу мазкур спортда жаҳон чемпионатларида 13 йил кутилган олтин медал. Сўнгги бор Вадим Менков 2010-йилги дунё биринчилигида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
С1 200 м:
Артур Гулиев (Ўзбекистон) – 38.729
Хоан Морено (Испания) – 38.769
Олексии Колиадих (Польша) – 39.046
Манба: МОҚ
Фикрлар