14 та терма ЖЧ-2018 вақтида Сочида шуғилланишни истамоқда
Ads

ЖЧ-2017 да иштирок этиш салоҳиятига эга бўлган 18 та терма мундиал вақтида Сочи шаҳрида жойлашишни мўлжалламоқда. Ваҳоланки, мазкур шаҳарда фақатгина иккита машғулот ўтказиш учун база бор холос.

ESPN хабарига кўра, шу термалардан бири Германия терма жамоасидир. Немислар Конфедерациялар кубоги доирасида 3 та баҳсни айнан ана шу шаҳарда ўтказишди ва барча шароит хамда иқлимдан қониқиш ҳосил қилишганини баён этишди.

Илгарироқ, аксарият жамоалар йўл ҳаракатидаги тиғизлик сабаб, Москвада ўз базаларини ташкил этиш  ниятида эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.