16 яшар вундеркиндга учта гранд харидор

  • 26 Jun 12:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бирмингем”даги ишончли ўйинлари билан мутахассислар эътиборига тушган Жуд Беллингемга яна бир харидор чиқмоқда.

Tecno

16 ёшли ярим ҳимоячи анчадан буён “Манчестер Юнайтед” ва “Боруссия” ўртасида талаш бўлмоқда. Вазият шундайки, “Бирмингем” сўраган трансфер суммасини дортмундликлар тўлай олмаяпти. Шу пулни беришга МЮ рози бўлган. Лекин ўйинчининг ўзи Германияга кетмоқчи.

Мана энди унга янги вариант чиқди. Унинг трансферини кўтара оладиган Бундеслиганинг ягона жамоаси – “Бавария” Беллингем билан музокара бошлаш арафасида.

“Бирмингем” ёш истеъдод эгаси учун 35 миллион евро талаб қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!