170 та ўйинда 167 гол урган ҳужумчи Европага отланди
Бразилияда янги тўпурар пайдо бўлди. “Палмейрас”нинг 15 ёшли ҳужумчиси Фелипе Эндрике 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақаларда 170 учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 167 та гол ёздириб қўйди.
Вундеркинднинг довруғи Европагача етиб келди ва гранд клублар уни ўз сафига қўшиб олиш учун 16 ёшга тўлишини кутяпти.
Ҳозир бу ўйинчини “Манчестер Сити”, “Челси”, “Реал Мадрид”, “ПСЖ” ва “Бавария” скаутлари кузатиб бормоқда.
“Палмейрас” ўз тарбияланувчиси шу йилнинг ёзида у 16 ёшгача тўлганидан кейин биринчи жамоага қўшиш имконига эга бўлади. Бразилиялик янги тўпурарни сотиб юборишга тайёр. Улар вундеркиндни 83 миллион фунтга баҳоламоқда.
Фикрлар