19 ёшли Клюверт 20 млн евро эвазига “Рома”га ўтади

 

“Аякс” клуби ҳужумчиси Жастин Клюверт ўз фаолиятини “Рома” жамоасида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sports Italia хабар бермоқда.

Римликлар 19 ёшли футболчининг трансфери учун “Аякс”га 20 миллион евро ва қўшимча 5 миллион евро бонус сифатида тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи “Рома” билан йилига 1,4 миллион еврога тенг 5 йиллик шартномага рози бўлмоқда.

Патрик Клювертнинг ўғли якунига етган мавсумда “Аякс”нинг 30 ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилди. Унинг Голландия клуби билан амалдаги кеишуви 2019 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!