441 футболчи ФИФАга ариза билан чиқди

ФИФА расмий матбуоти 441 та футболчи ташкилотга молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар бермоқда.

Аризачиларнинг 81 фоизи Европа клублари футболчилари ҳисобланади. Ташкилот халқаро футболчилар ассоциацияси орқали ариза олишда давом этади.

ФИФА пандемия сабаб банкрот бўлган ва маошларини ололмаётган футболчилар учун махсус фонд ташкил этмоқчи. Ушбу фонд 1 июлидан ўз фаолиятини бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!