53 ёшли жаҳон чемпиони яна рингга қайтди

  • 26.09.2026 00:12
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Хасим Рахман (50-10-2, 41 КО) ўн икки йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтди. 24 сентябрь куни, "Скала"  америкалик Филипп Триантафилло (5-4, 1 КО) билан яна бир бор ўзини синаб кўрди.

Бироқ ярим бўш залда ўтган 6 раундлик жангдан сўнг ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба Триантафиллого топширилди. Ҳисоб эса 59-55, 58-56, 58-56 — Филипп фойдасига.

Маълумот учун, Хасим Рахман икки марта жаҳон чемпиони бўлган, Корри Сандерс ва Леннокс Льюис каби машҳур рақибларни мағлуб этган, шунингдек, Дэвид Туа ва Жеймс Тони билан дуранг қайд этганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!