56 ёшли Марадона 10-рақамни танлади (фото)
Ads

Сербиянинг “Црвены Звезда” клуби ижтимоий тармоқларнинг бирига футбол афсонаси Диего Марадонанинг суратини жойлаштирди.

Суратга 56 ёшли Марадона серб жамоасининг 10-рақамли футболкасини ушлаган ҳолда тушган.

“Бизда янги ҳарид бор. Жуда бўлмаганда мухлис сифатида. Ўйлаймизки, сиз бу инсонни танидингиз”, - дея изоҳ қолдирган  “Црвены Звезда” ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида.