6-финални бой берган Кейн аламидан нималар деди?
Англия футболининг айни пайтдаги энг зўр ҳужумчиси Ҳарри Кейн фаолиятидаги олтинчи финални бой берди. 30 ёшли тўпурар ҳисобида бирорта соврин йўқ.
Испанияга бой берилган финалдан кейин Ҳарри Кейн қуйидаги фикрларни билдирди.
- Қалбимиз оғриди, чунки жуда қаттиқ ҳаракат қилган мақсадимизга эриша олмадик. Бу жуда узоқ йўл ва жуда қийин турнир бўлди.
Мен жамоадошларим ва барча ходимлар билан фахрланаман, улар туфайли биз қитъа чемпионатининг финалида ўйнадик.
Биз мақсадимизга ета олмадик ва бунга кўникишимиз керак. Лекин ҳар доимгидек яна кўтариламиз, Англия терма жамоаси либосида яна курашларга тайёр бўламиз.
Барча мухлислардан миннатдормиз, улар бизга охиргача ишонишди ва қўллаб-қувватлаб туришди, - деди Ҳарри Кейн.
Ҳарри Кейн Европа чемпионатидан еттита учрашувида майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига иккита тўп киритди. Унинг Англия терма жамоасидаги умумий ўйинлари сони 98 тага етди ва голлари 66 тани ташкил қилмоқда.
Фикрлар