7 футболчиси билан хайрлашган
Ads

 

Давралар оралиғида "Навбаҳор" жамоаси билан яна икки нафар футболчи хайрлашди. Мавсум арафасида "Навбаҳор" билан шартнома тузган Абдуазиз Султанов ва Рўзимбой Аҳмедовлар иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Навбаҳор"ни расман 7 футболчи тарк этди

Султанов биринчи даврада асосан захирада қолиб кетган бўлса, Аҳмедов жароҳат туфайли жамоага деярли ёрдам бера олмади. Давралар оралиғида "Навбаҳор"ни тарк этган барча футболчиларнинг кейинги фаолиятида клуб уларга омад ёр бўлишини тилади. Бир қатор футболчилар жамоа билан хайрлашишгач ҳужум чизиғида муносиб тарзда тўп сура оладиган Неманья Йованович қолди. Бош мураббий Илҳом Мўминжонов ушбу легионерга муносиб шерик қидираётганини билдириш лозим. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Мураббий янги футболчилар билан келишув амалга ошгач таркибга қўшиладиганлар номини ошкор қилади.

“Навбаҳор”ни тарк этган Тоҳир Шамситдинов ва Алишер Саматов “Бухоро”га кетиши мумкин