Агнешка эркин нафас ола бошлади
Ads
 
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг биринчи даврасида мезбонлар вакиласини зўрға мағлуб этган биринчи рақамли иштирокчи - Агнешка Радванска энди эркин ўйнай бошлади.
 
Польшалик машҳур теннисчи иккинчи даврада руминиялик Сорана Кирстя устидан тезкор ғалабага эришди. Учрашувда ҳужумкор ўйин кўрсатган Агнешка 6:0, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
 
 
Иккинчи давранинг ҳозиргача якунланган учрашувларида қу йидаги натижалар қайд этилди:
 
Ван Цян (Хитой) — Моника Никулеску (Руминия, 7) 7:6 6:4
 
Йоханна Конта (Буюк Британия, 3) — Ваня Кинг (АҚШ) 1:6 6:3 6:2
 
Элисон Риске (АҚШ, 8) — Цветана Пиронкова (Болгария) 6:1 6:1