Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ўзбекистон аламли мағлубият оқибатини тезда билди

Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик учрашувидаги мағлубиятдан сўнг ФИФАнинг дастлабки жаҳон рейтингида икки поғонага пасайди.

Фабио Каннаваро шогирдлари умумий онлайн рейтингда 59-ўриндан 61-поғонага тушиб кетди. Россияга қарши ўйиндаги мағлубият учун терма жамоа 3,86 рейтинг очкосини йўқотди ва ҳозирги кўрсаткичи 1412,75 баллни ташкил этмоқда.

Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа ушбу ўйиндан сўнг 3,86 рейтинг очкосини қўшиб олди. Терма жамоанинг умумий кўрсаткичи 1537,45 баллдан 1541,31 баллга етди. 

Шунга қарамай, Россия ҳозирча умумий рейтингда 35-қатордаги ўрнида қолди ва бир поғона юқорида жойлашган Швециядан 2,49 очкога орқада қолмоқда.

12 ноябрь куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ 70-дақиқадан сўнг майдон эгалари дарвозасига учта гол киритилди. Россия терма жамоаси сафида Николай Комличенко икки марта аниқ зарба йўллаган бўлса, ҳал қилувчи гол муаллифи Алексей Миранчук бўлди.

Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 17 ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши ўтказилади. Учрашув Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги «Жассим бин Ҳамад» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

ПСЖ юлдузи Ўзбекистон ўйинига муносабат билдирди

Шомуродов Россия терма жамоаси ва футболчиларга қандай баҳо берди?

Аббосбек Файзуллаев топ-клубга мурожаат қилди

Бу ўйинчи муҳим ўринни эгаллаб турганди! Футбол агенти Каннаваро хатосини айтди

Бунақа хатолар кечирилмайди!

Ўзимизга ортиқча ишониб юбордик, деб айта олмайман! Шомуродов учрашувдан кейин ўткир гапирди

Аббосбек Файзуллаев: Ёмон алам қилди!

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ