"Акулалар" "рицарлар"ни ғажиб ташлади
Эрта тонгда океан ортида хоккей бўйича МХЛнинг Стэнли кубоги чорак финал доирасидан ўрин олган беллашувлар ўтказилди.
Баҳслар орасида "Сан-Хосе акулалари" ўз майдонида "Вегас рицарлари"ни қабул қилди. Сериялар бўйича ҳисобни тенглаштириб олиш учун астойдил ҳаракат қилган "акулалар" ўз мақсадларига эришишди. Голлаш шоусига айланган баҳс "Сан-Хосе"нинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва сериялар борасида ҳисоб 2:2 кўринишига келди.
Иккинчи қарама-қаршиликда эса "Тампа-Бэй" сафарда "Бостон"ни 4:1 ҳисобида тор-мор келтирди ва сериялар борасида 2:1 ҳисобида олдинга ўтиб олди.
"Бостон" – "Тампа-Бэй" – 1:4 (1:3, 0:0, 0:1) – сериялар борасида ҳисоб 1:2
"Сан-Хосе" – "Вегас" – 4:0 (2:0, 1:0, 1:0) – 2:2
Фикрлар