Альбина бош соврин учун курашадиган бўлди
Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимига киритилган аёллар ўртасидаги турнирда ҳамюртимиз Альбина Хабибулина саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтди.
Қозоғистондаги турнирнинг асосий тўрига чиқиш учун ўтказилган ўйинларнинг дастлабкисида Латвия теннисчиси Анастасия Хомутова устидан 6:2, 3:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган Альбина иккинчи даврада беларуслик Виктория Мун билан куч синашди.
Бу учрашув тўлиқ ҳамюртимиз устунлигида ўтди ва 6:4, 6:2 ҳисобида якунланди.
Энди асосий тўр баҳсларига қўшилган Альбина Хабибулина мезбонлар вакиласи Александра Гринчишина билан ўйнади.

Шунингдек, биринчи даврада ўзбекистонлик теннисчилардан Арина Фольц россиялик Алина Силичга, Камола Умарова Россиянинг яна бир вакиласи Александра Поспеловага қарши кортга чиқади.


Изоҳлар (0)