Александр Зверев учун "Australian Open" омадли бошланди
Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтаётган Австралия очиқ чемпионатида Германия шарафини ҳимоя қилаётган Александр Зверев иккинчи даврага чиқди.
Мельбурн шаҳрида ўтаётган чемпионатнинг илк босқичида Саша словениялик Альяж Беденни 6:4, 6:1, 6:4 ҳисобида енгди.
Энди "Australian Open" мусобақасининг иккинчи босқичида Зверева франциялик Жереми Шарди ва Уго Умбер учрашуви ғолиби билан рақобатлашади.
Фикрлар