Гукеш тожига даъвогар Синдоровга кутилмаган таъриф берди
Супертўқнашув бўлади
Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик шахматчи Гукеш Доммараджу жаҳон тахти учун бўладиган навбатдаги дуэлдаги рақиби — ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоровнинг ўйинига юқори баҳо берди, деб хабар бермоқда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) расмий сайти.
Швейцарияда бўлиб ўтадиган учрашув олдидан журналистлар билан суҳбатда Гукеш ўзбек шахматчисининг салоҳиятини алоҳида таъкидлади.
«У жуда ҳам истеъдодли ва жонкуяр. Қисқа қилиб айтганда — даҳо!» — деди амалдаги жаҳон чемпиони.
Жавоҳир Синдаров эса яқиндаги мусобақаларда Гукешнинг бир қатор мағлубиятларини унинг ҳар қандай ҳолатда ғалаба қозонишга интилиши билан изоҳлади. Ўзбек гроссмейстерининг фикрича, бу галги жаҳон чемпионлик учрашувида рақиб ўйинни анча эҳтиёткор услубда олиб боради.
Жаҳон чемпиони унвони учун биринчи партия 24 ноябрь куни ўтказилади. Жариб ташлаш натижасига кўра, старт партиясини Синдаров оқ фигуралар билан бошлайди. Матч 14 тагача классик партиядан иборат бўлади, агар умумий ҳисоб тенг якунланса, ғолиб тай-брейк орқали аниқланади.
Изоҳлар (0)