Александр уч француз билан рақобатлашади

 

Франциянинг Монпелье шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги халқаро турнирда ярим финал иштирокчилари аниқланди.

Мукофот жамғармаси 518650 АҚШ доллари бўлган мусобақада мезбон теннисчилар ўз мухлисларини хушнуд этди. Франциялик ракетка усталаридан уч нафари ярим финалга чиқди. Германиялик Александр Зверев бош соврин учун курашда уларнинг қаршилигини енгиши лозим.

Чорак финал натижалари билан танишинг:

Ришар Гаске (Франция, 3) — Кенни де Шеппер (Франция, Q) 6:2 5:7 6:4

Бенуа Пэр (Франция) — Дастин Браун (Германия) 1:0 Rt

Жо-Вильфрид Цонга (Франция, 2) — Даниил Медведев (Россия) 6:2 7:5

Александр Зверев (Германия, 4/WC) — Жереми Шарди (Франция) 6:4 4:6 6:2

Ярим финалда қуйидаги жуфтликлар беллашади:

Бенуа Пэр (Франция) — Ришар Гаске (Франция, 3)

Александр Зверев (Германия, 4/WC) — Жо-Вильфрид Цонга (Франция, 2)

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!