Алькасердан спектакл ёҳуд Испания Уэльсни енгганда

Учрашув Уэльс термаси учун даҳшатли тарзда бошланди, аммо Раян Гиггз шогирдлари ўзларига келиб олишди ва буткул шармандагарчиликдан оз бўлсада қутулиб қолди. Кечаги учрашувдан қандай хулосаларни чиқаришимиз мумкин?

Пако Алькасер ўз ўйинини топиб олган

Пако Алькасер 2016-йил ёзида «Барселона»га қўшилганида умидли истеъдод эгаси сифатида қўшилганди. У дастлабки мавсумда ҳамин қадар ўзини кўрсата олди. Кейинчалик у Луис Суареснинг катта байрамлардаги ўринбосарига айланиб қолди. Аммо у клубда бахтсиз эди.

У янги ролига мослашишда қийналди. У Ла Лигадаги голлари сонини очиб олишни февралгача кутишига тўғри келганди. Кейинчалик у клубга бироз мослашган бўлсада, дастлабки вақтдагидек унга ўйин амалиёти берилмади. Ҳужумчи жамоадаги бундай вазиятидан қониқиш ҳосил қилмагани аниқ, шу сабабли шу ёзда у «Боруссия Дортмунд»га ижара асосида келиб қўшилди.

У Германиядаги фаолияти дебютини ўзида куч ва омад билан бошлашга эришди. Унга «Барселона»да айнан шулар етишмаганди. Кечаги ўйингача у клуб ва терма жамоа учун етти гол уришга эришганди. У деярли ҳар бир ўйинида гол урмоқда. Кеча Уэльсга қарши учрашувнинг 30 дақиқаси ўтгунигача рақиб дарвозаси томон икки бора аниқ зарба йўллади ва дублга эришди.

Умумий ҳисобда 247 дақиқа ўйнаган ҳужумчи тўққиз зарба ва тўққиз голга эга. Ниҳоят у ўзига келиб олган кўринади.

Испаниянинг ажойиб ярим ҳимояси

Испан футболининг асосий йўналишини аниқлаб берадиган қисми бу унинг ярим ҳимоя чизиғи. Унинг энг кучли томони муҳим футболчиларнинг борлиги, заиф томони эса уларнинг ёши ўтиб бораётганида. Луис Энрике ярим ҳимоя чизиғини шахсан янгилашга муваффақ бўлди. Аммо олдинги авлоддан фақатгина Серхио Бускетс – ўзининг юксак маҳорати эвазига таркибда қолмоқда.

Айни вақтда Бускетс дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси (Модрич ва Канте мухлислари узр сўраймиз) ҳисобланади. Бироқ унинг ёши 30 дан ошмоқда.

Уэльсга қарши Лучо янгича вариантдаги ярим ҳимоячилар билан майдонга чиқди. Дани Себальос ва Сауль у танлаган ярим ҳимоячилар бўлишди. Агарда жароҳат уларни безовта қилмаса айнан икковлон асосий таркибдан ўрин олишади. Улар нафақат Испаниянинг техник ва тактик қобилиятлари юқори даражада, балки улар Лучо ёқтирадиган тажовузкор ўйин услубига эга.

Уларнинг ортида Бускетс эмас Родри ҳаракат қилди. «Атлетико» футболчиси таянч ярим ҳимоясида ажойиб ўйинини намойиш қилди. Эндигина 22 ёшни қаршилаган Родри Испаниянинг энг кучли ярим ҳимоячисига муносиб ворис бўла олади.

Каталонияга ҳурмат

Испанинг буюк даврида ярим ҳимоя Хави ва Андрес Иньеста томонидан бошқариб борилди. Икки афсона ҳам клуб, ҳам термада елкама-елка ҳаракат қилишди ва иккала жамоа учун мислсиз таъсир кўрсатишди. Ҳатто термада клубдаги рақамларини алмаштириб кийишди.

Айни вақтда Саул Испания ярим ҳимоясининг янги юлдузига айланди. Коке ҳам таркибнинг энг фойдали футболчиларидан бири. Иккаласи ҳам «Атлетико» шарафини биргаликда ҳимоя қилишади. «Матрослар» сафида Сауль 8-рақамда ўйнаса, Коке 6-рақамли либосни кияди.

Коке Хавининг истеъфосидан кейин таркибга жалб қилинганида унинг рақамини олганди. Сауль эса Иньестанинг термадан кетиши ортидан «афсунгар»нинг рақамини қабул қилиб олди. Бу ҳудди «Барселона»нинг икки афсонаси воқеасини эслатиб юборади. Испания эса албатта улардан олдинги жуфтлик каби муваффақиятли чиқишидан манфаатдор.

Испаниянинг ўзгараётган ўйин услуби

Луис Энрике «Барселона»ни қабул қилиб олганидан кейин у «кўк-анорранглилар»нинг ўйин услубини ўзгартириб юборди. Унинг қўли остида «Барса» Пеп Гвардиола ва Тито Виланова қўли остидагидек тактик жиҳатдан ёрқин ўйин намойиш қилгани йўқ.

Лучо афтидан буни Испанияда ҳам синамоқда. Унинг бошчилигида терма жамоа уччала учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Рақиб дарвозасига 12 гол уриб, атиги икки гол ўтказиб юборди. Улар таркибдаги жиддий ўзгаришларга қарамай, ўта тажовузкор ўйин намойиш қилмоқда. Терма жамоа вертикал ўйинга сакин-асталик билан ўтиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!