Ана холос! Дембеле «кетаман» деб таҳдид қилмоқда
Усмон Дембеленинг ўзи каталонияликлар сафидан кетишни исташи клубни бошқа бир «ғалаба-ғалаба» формуласини қўллашига олиб келиши мумкин. Гап шундаки, Неймар «кўк-анорранглилар» сафини тарк этганидан қаттиқ афсусда. Собиқ жамоасига қайтиш истагини инобатга оладиган бўлсак, «Барса» Дембелени яхшигина пулга сотиб ундан тушган пулга Неймарни олиб келиши мумкин.
21 ёшли футболчи янги жамоасида мослаша олмаяпти. 2017-йил ёзида 105 миллион еврога олиб келинган ҳужумчи январда клубини ўзгартириш ниятида қатъий.
Бундан аввалроқ, ОАВ да тарқалган хабарларга кўра, Ла Лиганинг амалдаги чемпионлари вингер бўйича қишда келиб тушадиган ҳар қандай таклифни кўриб чиқишни режалаштираётгани маълум қилинганди.
Эрнесто Вальверде жамоаси Дембелени «ПСЖ» суперюлдузи Неймарни қайтаришга бўлган ҳар қандай эҳтимолий режаларга киритишни мўлжаллаган.
Янги йил байрами арафасида клуб раҳбариятини Неймар трансферини амалга ошириш учун Дембелени киритишни ва қўшимча пулни парижликлар ҳисоб рақамига ўтказишни ният қилган.
Премьер Лига грандлари ҳам Дембеленинг келажаги борасидаги воқеаларнинг ривожини диққат билан кузатиб бормоқда. Айниқса «Ливерпуль» Жаҳон чемпионини ўз сафида кўришдан умидвор.
Аммо ҳозирги босқичда Юрген Клопп жамоасидан аниқ қизиқиш билдирилмаяпти. «Барса» «Энфильд» эгаларидан таклиф келиб тушмаганини маълум қилди.
Дембеленинг клубдаги мослашувига оид хабарлар эса испан нашрларининг оғзидан тушмаяпти. АS нашри тарқатган хабарга кўра, «Боруссия Дортмунд»нинг собиқ вакили клуб машғулотларига кўп кеч қолмоқда, ёки бутунлай ўтказиб юбормоқда. Сўнгги марта бундай ҳолат юз беришининг сабаби эса ёш иқтидор вакилининг ўз дўстлари билан туни билан видео ўйинлар ўйнагани сабаб бўлган экан.
Шунингдек, унинг футболга бўлган профессионализми ва парҳези ҳам жиддий танқид остига олинмоқда. Goal нашрига бу воқеалардан яхши хабардор бўлган манбанинг айтишича, унинг уйидан кўплаб тезпишар таомлар чиқиндилари топилган. Бу эса клубнинг ғазабини тоширган.
Ҳужумчи бироз вақт муқаддам «Бетис»га қарши баҳсда ўйин қайдномасига киритилмаганди. Унинг агенти ва клуб расмийлари уни жазолаш ўрнига бунинг сабаби сифатида ошқозони бузилган дея маълумот беришди.
Ўтган мавсумда унга орттириб олган жиддий жароҳати нималарга қодирлигини кўрсатишига имкон бермаганди. Янги мавсумда эса ишлар яна кўнгилдагидек кетмаяпти. Унинг клубдаги ватандошлари 21 ёшли вингерга қўлидан келган ёрдамни кўрсатишларини билдиришди. У ҳатто «Атлетико»га қарши ўйинда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Унинг бундай қаҳрамонлиги ҳам клубдан кетишини тўхтатмаяпти. Демак, келаётган январ ойида унинг клубдан кетиши барибир амалга ошадиган кўринади.
Усмон Дембеле Ла Лиганинг бу мавсумида 7 ўйинда асосий таркибда майдонга тушган. Унинг сўнгги марта майдонда илк дақиқалардан ўйнаши сентьябрь ойида «Атлетик»ка қарши баҳс бўлган эди. У айни вақтгача Луис Суарес, Лионель Месси ва Филиппе Коутиньоларга ўринбосарлик қилиш билан вақтини ўтказмоқда. Бундай кам ўйин амалиёти берилаётгани унга мутлақо ёқмаётгани аниқ.
Фикрлар