Андре Агасси: Новак ўзини тиклаб олганидан хурсандман
Дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси Андре Агасси ўзининг собиқ шогирди сербиялик Новак Жоковичнинг эришаётган ютуқларидан хурсандлигини айтиб ўтди.
"Фикримча, Новак аввалги ҳолатига қайтиб олди. У ҳар бир ўйинга юз фоиз тайёр бўлса, фақат ғалаба қозона бошлайди. Айни дамда у юқори савияда ўйнамоқда. Ҳозир Жокович учун энг муҳими жароҳатлардан қочиш.
Мен унга мураббийлик қилган вақтларимда биз бор эътиборни унинг саломатлигига қаратганмиз. Новак учун бир оз вақт керак эди. Ҳозир эса ўша вақт келди ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Мен унинг муваффақиятларидан хурсандман.
Фикрлар