Анника Бек ўз касбини ўзгартиради

Германиялик теннисчи Анника Бек 24 ёшида профессионал теннисдаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.

У ўзининг теннисчилик фаолиятида икки маротаба WTA турнирларида бош совринни қўлга киритди ва икки маротаба финалларда иштирок этди. Шунингдек, Анника 2016 йили "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатида тўртинчи даврагача чиқди.

Бекнинг сўзларига кўра, у ўзини медицина соҳасида синаб кўрмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!