Анвар Туроповга муносиб рақиб топилди

  • 20 ноябрь, 2018, 13:14
  • 0
  • Бокс

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Сингапурда профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Унда мамлакатимиз шарафини Анвар Туропов ҳимоя қилади. У ўзининг олтинчи жангини супер енгил вазнда индонезиялик Жон Рубага қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Анвар Туропов шу кунга қадар 5та жанг ўтказиб тўрт маротаба ғалаба қозонган ва бир маротаба мағлуб бўлган. Жон Руба эса 22 та жангдан 17тасида зафар қучган бўлса, 4та жангда енгилган ҳамда бир беллашувда дуранг қайд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!