
Асенсио кейинги мавсум қаерда ўйнаши маълум бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио мавсумлар оралиғида жамоани тарк этмасикка қарор қилган.
Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, "Ливерпуль" 22 ёшли футболчи учун 180 миллион евро таклиф қилгани маълум бўлганди, бироқ мадридликлар ярим ҳимоячини қўйиб юбормоқчимас.
Асенсионинг "қироллик клуби" билан шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган ва унинг товон пули 700 миллион еврога тенгдир.
Comments