
"Ашхобод-2017": "Sport" телеканали БАА - Ўзбекистон учрашувини тўғридан-тўғри эфирга узатади
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси "Ашхобод-2017"даги юришини бошлайди.
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Ҳисоб бўйича бешинчи мусобақада футзал беллашувларига ҳам старт берилган. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўз юришини бошлайди. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз мусобақани БААга қарши ўйин билан бошлашади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.
"Ашхобод-2017"
Футзал
2-тур, 18.09.2017
"B" гуруҳи
19:00. БАА - Ўзбекистон
БАА - Ўзбекистон учрашувини Спорт телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатиши кутилаяпти. Ўйин теледастурга киритилган.
Фикрлар