"Астон Вилла" ўзига зўр мураббий топди
Хабарингиз бор Бирмингемнинг “Астон Вилла” клуби бундан бир неча кун олдин бош мураббий Стив Брюс истеъфога чиқарган эди.
The Sun тарқатган маълумотларга қараганда энди жамоага "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг узоқ йиллик (2001-2018) ассистенти Руй Фариа устозлик қилади. Таъкидлаш керакки томонлар ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра 43 ёшли португалиялик мутахассис “Астон Вилла” раҳбариятидан жамоанинг собиқ футболчиси Жон Террини ўзига ассистент қилиб олиш шартини қўйган.
Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” Тьерри Анри билан келиша олмагач айнан Фариа номзодига тўхталган.
Фикрлар