“Барселона” қишда марказий ҳимоячи харид қилмоқчи

CHERY AUTO

“Барселона” клуби қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоячи харид қилмоқчи. Бу ҳақда RAC1 радиостанциясига таяниб, Football Espana хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Самуэль Умтити ва Томас Вермален жароҳат олиб, сафдан чиққанидан кейин клуб раҳбарияти янги марказий ҳимоячига талаб бор эканини англади. Ҳар икки футболчи жароҳатидан тикланиги учун бир неча ҳафта керак бўлади.

Айни вақтда Эрнесто Вальверде фақатгина икки марказий ҳимоячи – Жерар Пике ва Клеман Лангле хизматларидан фойдалана олади.

Аввалроқ “Барселона” раҳбарияти “Аякс” ҳимоячиси Матейс де Лигт хизматларига қизиқаётгани ва қишда уни сотиб олишга ҳаракат қилиши ҳақида хабар берилганди. Бироқ амстердамликлар ўз футболчисини ёзгача ўзида сақлаб қолмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!