
Биласизми? Бонуччи 2018 йилда "Ювентус" дарвозасини ишғол қилган илк футболчи бўлди
Аввал хабар берганимиздек кеча Италия А Серияси 30-турининг марказий баҳси Туринда бўлиб ўтди.
Шу куни мусобақанинг амалдаги чемпиони ва жорий мавсумдаги пешқадами ҳисобланган “Ювентус” азалий рақиби “Милан”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиблорлиси, шу куни “кекса синьора” 2018 йилдан буён илк марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Ушбу голга “Милан” сардори Леонардо Бонуччи муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Бонуччи “Милан”га ўтган йилнинг ёзида айнан “Ювентус” сафидан келиб қўшилган эди.
Фикрлар