Биласизми? "Марсель" сўнгги 7 йилда илк бор кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозона олмади

Хабарингиз бор кеча “Марсель” Франция чемпионатининг 17-турини сафарда “Сент-Этьен”га қарши ўтказди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эътиборлиси, шу тариқа марселликларнинг ғалабасиз серияси 9та (5та мағлубият, 4та дуранг) ўйинга етди. Бу эса ушбу жамоанинг сўнгги 7 йил ичидаги энг ёмон натижаси бўлди. Улар сўнгги бор 2012 йилда шундай ҳолатга тушишган эди. Ўшанда “Марсель” нақд 12та ўйинда ғалаба нималигини билмаган.

Маълумот учун, “Марсель” айни дамда мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!