"Бинокор" овертаймда мағлуб бўлди, "Ҳумо" – пешқадам
Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг бешинчи турида «Бинокор» «Семурғ»га қарши ўйин ўтказди. Учрашувнинг асосий вақти 4:4 ҳисобида якунланди. Баҳс ғолибини аниқлаш учун овертаймга мурожаат қилинди. Қўшимча вақтларда «Семурғ» омадлироқ чиқди ва якунда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.
Иккинчи учрашувда эса «Ҳумо» ўзининг тўртинчи ғалабасини нишонлади. Бу сафар жамоа «Тошкент»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон чемпионати. 5-тур.
«Семурғ» – «Бинокор» – 5:4
«Тошкент» – «Ҳумо» – 1:3
Эртага чемпионатнинг 6-тур баҳслари бошланади. Унда «Ҳумо» «Бинокор»га қарши баҳс юритса, 24 февраль куни «Тошкент» – «Семурғ» қарама-қаршилигини томоша қилишимиз мумкин бўлади.
Фикрлар