
Бонуччи "Милан" раҳбариятига нима маслаҳат берди?
Италиянинг "Милан" клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг фикрича “россонерилар”га айни дамда топ савиядаги футболчи етишмаяпти.
“Бизнинг раҳбарларимиз маслаҳатга муҳтож эмас. Лекин, менинг фикримни сўрашса, мен жамоага топ савиядаги футболчиларни олиб келишни айтган бўлардим. Бу машғулотлар савиясини оширади. Бу эса энг муҳимидир”, - дейди Бонуччи.
Эслатиб ўтамиз, “Милан” ўтган ёз янги футболчилар трансфери учун 230 миллион евро сарфлашган эди.
Фикрлар