"Боруссия" Дортмунд Манжукичга қизиқиб қолди

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Марио Манжукич яна Германия Бундеслигасига қайтиши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли хорватиялик футболчига Дортмунднинг “Боруссия” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Қайд этиш лозимки, Манжукич якунига етган ЖЧ-2018да 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Манжукич учун Германия чемпионати бегона эмас. У 2010-2012 йилларда “Вольфсбург” ҳамда 2012-2014 йилларда “Бавария” сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!