"Боруссия" Дортмундга Батшуайи керак эмас

  • 20 июнь, 2018, 13:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Трансфер ҳуқуқи “Челси” клубига тегишли бўлган, аммо мавсумнинг иккинчи ярмини “Боруссия” Дортмунд сафида ижара асосида ўтказган ҳужумчи Миши Батшуайи яна Лондонга қайтадиган бўлди.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда немис клуби 24 ёшли бельгиялик футблчини сотиб олишни истамаган. Аниқроғи, “аристократлар” Батшуайи учун 40 млн евро сўрашган, аммо “Боруссия” ушбу маблағни тўлашни истамаган.

Маълумот учун, Батшуайи “Боруссия” Дортмунд сафида ярим мавсум давомида жами 14та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришган. У айни дамда Бельгия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!