Бугун футбол. "Пахтакор" ва "Насаф" ОЧЛда майдонга тушишади

Бугун Осиё Чемпионлар лигасида "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари плей-офф учрашувларида майдонга тушадилар. 

Қаршида "Насаф" клуби ўз мухлислари қаршисида Иорданиянинг "Ал Файсали" клубини қабул қилади. Бу ўйин соат 16:00да бошланади.

"Пахтакор" эса Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади

Бугунги иккала учрашув ҳам SPORT TV орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

"АЛ-ГАРАФА" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Моҳаннад Қосим Иси Саррай, Муаяд Муҳаммад Али, Вазиқ Обайд Свайди, Заид Тамир Муҳаммад (Ироқ).
Ҳакамлар назоратчиси: Омар Муса Халаф Лум (Иордания).
Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).

"Насаф” – “Ал Файсали”

 Бош ҳакам: Хирюки Кимура (Япония)

Қанот ҳакамлари: Очи Шинжи, Такаги Такуми (иккаласи ҳам Япониядан)

Захира ҳаками: Насрулло Кабиров (Тожикистон)

Назоратчи: Али Ҳамад Бадавий (БАА)

Учрашув комиссари: Доржи Минду (Бутан)

 

Comments

You must be logged in to commet!