Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Бугун уч нафар курашчимиз баҳсларига киришади

Изоҳлар: 0

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунига старт берилади.

Бугунги беллашувлар доирасида уч нафар ҳамюртимиз гиламга кўтарилади.

Хусусан, -70 кг вазн тоифасида Ихтиёр Наврузов ва -74 кг вазнда Бекзод Абдураҳмонов ўз иштирокларини саралаш босқичидан бошлашса, -97 кг вазнда Магомед Ибрагимов 1/8 финалдан баҳсларга киришади.

Шунингдек, Ихтиёр Наврузов дастлабки баҳсда италиялик Франк Маркесни синовдан ўтказса, Бекзод Абдураҳмоновга Грузия вакили Жумбер Квелашвили рақиблик қилади. Шу билан биргаликда Магомед Ибрагимовнинг дастлабки рақиби эронлик Муҳсин Муҳаммади ва Беларусь вакили Алиаксандр Хуштин ўртасида аниқланади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ