Бунақаси бўлмаган! АГМК жамоаси аъзоларига 35та автомобиль берилади

Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган Олмалиқнинг АГМК жамоаси эртага, 9 ноябрь куни футболчиларни тақдирлаш маросимини ўтказади. 

Унда жамоа аъзоларига махсус совға ва мукофотлар топширилади. SPORTS.UZ сайтига маълум бўлишича, жамоанинг 35 нафар аъзосига худди шунча автомобил калитлари топширилади. Хозирча, қандай русмдаги автомобиллар берилиши сюрпризлигича қолмоқда. Буни эртага билиб олишимиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбек футболи тарихида бундай ҳолат илк бор содир бўлмоқда. Тўғри, бунгача ҳам жамоа футболчиларига машиналар берилган, аммо, 35 эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
09/11/2018 16:15
Олсин арзийди.

Минбар

Барча блоглар