
Бундеслиганинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчиси эълон қилинди
Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби ҳимоячиси Налдо Kicker нашри талқини бўйича якунланган 2017/18 йилги мавсумда Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бразилиялик футболчи учун сўровномада иштирок этганларнинг 19,7 фоизи ўз овозини берди. У борада “Бавария”нинг икки футболчиси - Роберт Левандовски (16,8%) ва Жошуа Киммихларни (13,4 %) ортда қолдиришга эришди.
Маълумот учун, Налдо якунланган мавсум “Шальке” сафида жами 38та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Comments